Ёш ўзбек киноижодкорлари томонидан «Уринг жоним, уринг!» номли фильм суратга олинди. Мазкур фильмнинг сценарий муаллифи ҳам, режиссёри ҳам Қодир Усмонов, деб хабар беради «Uz24.uz».
Қодир Усмоновнинг дебют иши ҳисобланган фильмда актёрлардан Муҳаммадисо Абдулҳайиров, Севара Солиева, Толиб Мўминов, Наргиза Абдуллаева, Маъмур Султоновлар рол ижро этган.
Popcorn.uz нашри ёзишича, «ғайритабиий комедия» йўналишида яратилган фильмда атрофдагиларни дилини оғритиб, хафа қилиб, бахтга эришиб бўлмаслиги, яқин инсонларни ҳар доим қадрига етиш лозимлиги комедия орқали кўрсатиб берилган.
«Уринг жоним, уринг!» картинасининг премьераси 13 июнь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)