Германиянинг Бухен шаҳрида 34 ёшли Африка цирк фили саройдан қочиб, бир кишига ўлимга олиб келувчи жароҳат етказди, дея хабар бермоқда Die Welt маҳаллий полицияга таяниб.
Ҳодиса 13 июнь, шанба куни содир бўлди. Жониворни вольерни тарк этиб, одамга ҳамла қилишига нима мажбур қилгани номаълум.
Воқеадан кўп ўтмай, цирк ишчиси филни тинчлантирди ва вольерга қайтарди.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳодиса сабаблари ва вазиятлари бўйича тергов бошлади.
Изоҳ (0)