Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Жанубий Кореяда ўтказилган Осиё чемпионатида олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беради.

Фото: olympic.uz

Фото: olympic.uz

Жамоавий мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Елизавета Назаренкова, Анастасия Сердюкова ва Анора Давлятова энг юқори балл жамғариб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Мазкур мусобақада мезбонлар иккинчи, Қозоғистон терма жамоаси аъзолари учинчи ўринни эгаллади.

Гуруҳ баҳсларининг кўпкураш мусобақаларида иштирок этган Луиза Ганиева, Марта Ростобурова, Зарина Курбанова, Валерия Давидова ҳамда Samiра Амировадан иборат Ўзбекистон терма жамоаси бронза медали соҳиби бўлди.

Ушбу мусобақада хитойликлар олтин, Япония терма жамоаси эса кумуш медалга сазовор бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Элдор Шомуродов Турин клубидан жиддий таклиф кутаётгани маълум бўлди
Маҳаллий
Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларидаги хонадонлар бузилиб, чегарани мустаҳкамлаш объектлари қурилади
Маҳаллий
Ўзбекистонда 3 декабрь куни об-ҳаво ёғингарчиликсиз, лекин туманли бўлиши кутилмоқда