Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) 2013 йилнинг 17 май куни бўлиб ўтган россиялик Денис Лебедев ва панамалик Гильермо Жонс ўртасидаги жанг натижасини бекор қилди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Ўша жангда Жонс рақибини 11-раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратган эди. Лекин Гильермо жангдан кейинги допинг-тестдан ўта олмаган.
Натижада Жонсга техник мағлубият ёзилди.
Изоҳ (0)