• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Миржалол Қосимов: Ғалаба керак бўлганида, Аҳмедов ва Денисовни алмаштирмасдик

    Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалар ўртасида кечган ўртоқлик учрашувидан сўнг Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди, деб хабар беради «Uff.uz».

    Миржалол Қосимов. Фото: the-uff.com

    Миржалол Қосимов. Фото: the-uff.com

    Эслатиб ўтамиз, учрашувда Ўзбекистон 0:1 ҳисобида Эронга имкониятни бой бериб қўйди.

    - Ассалом алайкум. Бундай натижани ўзимиз ҳам кутмаган эдик, — деб сўзини бошлади Миржалол Қосимов. — Аммо биз Шимолий Кореяга қарши кечадиган ўйинга тайёрланмоқдамиз ва бу учрашувдан олдин камчиликларни кўриб олмоқчи эдик. Рақиб жуда кучли, шу сабабли ҳам у билан ўйнадик. Ўйин илк дақиқаларда чиройли бошланмади. Охирги дақиқаларда гол ўтказиб юборганимиз эса мухлисларни ранжитди. Аммо бу учрашув тайёргарлик сифатида қараймиз. Агарда ғалаба керак бўлганида Одил Аҳмедов ва Виталий Денисов сингари етакчи футболчиларни захирага олмаган бўлардик. Бироқ бизга КХДР билан бўладиган ўйинга тайёргарлик муҳимроқ.

    - Икром Алибоев ҳақида нима дея оласиз?- Икромнинг илк ўйинида терма жамоа ғалаба қозониши ва бу нарса ёдида қолишини истаган эдик. Аммо насиб қилмаган экан. Икромнинг тўп билан муомаласи, майдонни кўриши, яккакурашларда қўрқмаслиги ва ўзини тортмаслиги қай даражада маҳоратли эканини кўрсатиб турибди. У келажакда ҳам терма жамоага кўп керак бўлади.

    - Ўйин вақтини сал кечроққа белгиласак бўлмасмиди? Эрон терма жамоаси бош мураббийининг айтишича, 18.00 да бошлангани уларга қўл келган экан.- Бизнинг КХДР билан ўйинимиз эса соат 17.00 га белгиланган. Шундай экан, биз учун ҳам ўйин вақти эртароққа белгиланиши жуда керак эди. Бу ўйин бизга кўп нарса берди.

    - Ўйин темпи у қадар баланд эмас эди. Бунинг сабаби нимада, иссиқми ёки тўрт кундан кейин бўладиган расмий учрашувга куч сақладингизми?- Эрон иккинчи рақам остида ўйнашга ва қарши ҳужумлардан фойдаланишга интилди. Эроннинг сафардаги ўйинлари шундай услубда ўтади. Шу сабабли бир қатор қийинчиликларга дуч келдик. Аммо шуниси билан ҳам ўртоқлик ўйинлари керак. Чунки расмий ўйинда бундан қийинроқ бўлиши турган гап.

    - Санжар Шоаҳмедов ҳақида нима дейсиз? Ёшлар терма жамоасида ҳужум чизиғи қизиқарлироқ кўринмоқда. Ўша жамоадан ҳужумчилар чақирсангиз бўлмайдими?- Санжар ҳам Икром Алибоев сингари ўз жамоасида ажралиб турибди. Аммо гап шундаки, майдонга фақат 11 киши тушади. Шунингдек, захира имкониятларидан фойдаланиш ҳам чекланган. Шу сабабли янги футболчиларни синаб кўриш имконимиз кам. Айтайлик, Гадоев ҳам яхши формада, аммо уни бугун майдонга тушира олмадик. Ҳамманинг ўз вақти бор. Шунингдек, ёшлар терма жамоасидаги ҳужумчилар ҳам яхши ўйнамоқда.

    Аммо ёшлар ва катталар ўртасида фарқ катта. Улар аввало олимпия терма жамоасига чақирилиб, маҳоратини ошириши керак. Шундан сўнг миллий терма жамоага чақириш мумкин. Аммо ҳозирги ёшлар терма жамоасида яхши футболчилар борлигини кўрдик. Масалан, Достон Ҳамдамов. Бироқ уларни чақиришда шошилмаслик керак. Айтайлик, Темур Ҳакимовни жуда эрта юлдуз қилиб юбордик. Кейин эса шу «юлдуз»га ўзимизнинг ҳам қўлимиз етмай қолди.

    - Сиз қайси критерия бўйича ҳужумчиларни чақирмоқдасиз, статистика бўйичами ёки ўйинига қарабми? Масалан, Александр Гейнрих ва Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг статистикаси ҳам яхши, уларни чақирсангиз бўлмайдими?- Абдуҳолиқовнинг статистикаси жуда ҳам яхши эмас. Унинг голлари кўп эмас, шунинг учун ҳам чақирмаганмиз. Тушунаман, у «Пахтакор»дан чиққан, шунингдек, хорижда ўйнаганда ҳам шунча вақт ичида ўнтача ўйинда майдонга тушди, шекилли. Яна ҳам аниқ билмадим. Мен фақат охирига қадар курашадиган футболчиларни терма жамоага чақираман. Ҳозир футбол ўйнашни ҳамма ўрганиб олган. Масалан, Филиппин бугун Баҳрайнни мағлубиятга учратди. Шундай экан, бизга фақат охирига қадар курашадиган футболчилар керак. Гуруҳдаги рақиблар жиддий. Айтайлик, ўша Филиппин сафида ҳам бир қатор кучли футболчилар бор.

    - КХДР ёпиқ давлат ҳисобланади. Рақибни ўрганиш қандай кечмоқда?- КХДР терма жамоасига қарши кечадиган ўйин олдидан назорат ўйинида рақиб сифатида Эронни танлаганимиз бежизга эмас. Эрон ҳам кореяликлар сингари жисмонан бақувват ва курашувчан футболчиларга эга. КХДР ҳужумчилари ҳам бош билан яхши ўйнайди ва чуқурлаштирилган ҳужум ташкил қилишга уста. Бизнинг мақсадимиз расмий ўйинда ғолиб чиқиш. Шунинг учун бу ўйиндан тайёргарлик сифатида фойдаландик.

    12.06.2015, 10:35   Изоҳ (0)   4903
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Боксчи Гильермо Жонснинг 2013 йилда Лебедев устидан қозонган ғалабаси бекор қилинди

    12.06.2015, 10:13

    Қатарнинг «Ас Садд» клуби Хавининг тақдимотини ўтказди

    12.06.2015, 10:04

    ЖЧ—2018 саралаши. КХДР кичик ҳисобда Ямандан устун келди

    12.06.2015, 09:24

    Россиядаги ЖЧ — 2018 га 1,5 млн чет эллик сайёҳ келиши кутилмоқда

    12.06.2015, 08:52

    ЖЧ — 2018 саралаши: Филиппин сенсацион тарзда Баҳрайнни мағлубиятга учратди

    12.06.2015, 08:21

    Боксчи Жасурбек Латипов Мексикада қозоғистонлик Сулейменовга ютқазди

    11.06.2015, 21:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Палов пишириш қанчага тушади? Ўзбекистондаги энг арзон ва қиммат ҳудудлар

    Ўзбекистон | 1 июл, 18:47

    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

    Реклама | 1 июл, 18:00

    Фаластин тинчликка эришиш учун АҚШ ва Саудия Арабистони билан ҳамкорлик қилмоқда

    Дунё | 1 июл, 18:35

    Бухородаги боғчада тарбиячи болаларни аёвсиз калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 1 июл, 18:20

    Таиланд Конституциявий суди мамлакат бош вазирини вақтинча лавозимидан четлатди

    Дунё | 1 июл, 18:10

    Ўлим билан юзма-юз: оғир касалликларни енгиб ҳаётган қайтган Голливуд юлдузлари

    Кино | 1 июл, 18:01

    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

    Реклама | 1 июл, 16:30

    Сунъий йўлдош тасвирлари Эрон ядровий объектларида ишлар давом этаётганини кўрсатди (фото)

    Дунё | 1 июл, 17:45

    Туркиянинг депортация марказларидан 50 нафар аёл Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 1 июл, 17:35

    Гарвард университети яҳудий талабаларнинг фуқаролик ҳуқуқларини бузган — Оқ уй

    Дунё | 1 июл, 17:05

    Пеп Гвардиола ёзда “Манчестер Сити”ни тарк этиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида гапирди

    Спорт | 1 июл, 16:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.