Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида 8 июнь куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бош котиби Ияд Амин Маданий бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув чоғида томонлар ИҲТ ва Ўзбекистон ўртасидаги мавжуд амалий ҳамкорлик ва уни мустаҳкамлаш, шунингдек, ИҲТга аъзо давлатлар билан савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди..
Суҳбат чоғида ИҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашида Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги раислиги ҳамда Кенгашнинг Тошкент шаҳридаги навбатдаги йиғилишига тайёргарлик ва уни ўтказиш боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Аввалроқ Маданийни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Оқсаройда қабул қилгани, учрашув чоғида томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)