Россиядаги Soccer.ru интернет нашри ўтган мавсумда Россия чемпионатининг энг яхши футболчисини аниқлаш учун номзодларни мухлислар эътиборига ҳавола қилди. Ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлишга «Краснодар» ярим ҳимоячиси, ўзбекистонлик Одил Аҳмедов ҳам даъвогарлик қилмоқда, деб хабар беради «Uff.uz».
«Одил Аҳмедов ‘Краснодар’да ‘Анжи’да бўлганидек ёрқин ўйин намойиш қила олмаяпти. Аммо ярим ҳимоячи краснодарликлар таркибида ҳам фойдали иш қилиш борасида асло ортда қолгани йўқ.
Айнан Одилнинг шарофати билан ‘Краснодар’нинг ҳужумкор футболчилари бемалол рақиб дарвозаси олдида ўйнашлари мумкин. Чунки таянч нуқтасида Аҳмедов ишончли ўйин намойиш қилаётган бўлади.
Одилсиз ‘Краснодар’ бу қадар шиддатли ўйнай олмаган бўларди. Чунки баъзан унинг ёлғиз ўзи майдон марказини ушлаб туриши мумкин», — дейилади Soccer.ru томонидан келтирилган мақолада.
Эслатиб ўтамиз, Аҳмедов «Краснодар»нинг 2014/15-мавсумидаги энг яхши футболчиси деб топилганди.
Изоҳ (0)