«Барселона» клуби ва Испания терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Хави куни кеча Қатарга етиб келди, деб хабар беради «Uff.uz».
У 2 кун давомида тиббий кўрикдан ўтади. 11 июнь, пайшанба куни 35 ёшли ярим ҳимоячининг «Ас Садд» футболчиси сифатидаги тақдимоти бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Хави бир неча кун олдин «Барселона» билан ЕЧЛда ғалаба қозонган ва каталонияликлар таркибидаги совринлари сонини 25 тага етказиб олганди. Бундан ташқари, испан футболчиси Европа Чемпионлар Лигасида ўйин ўтказиш бўйича рекордчи ҳисобланади.
Изоҳ (0)