Мексиканинг Мичоакан шаҳрида жойлашган Юрекуаро шаҳри мэри сайловида май ойида сайловолди митинги вақтида ўлдирилган Энрике Эрнандес ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда Univision.
7 июнь куни бўлиб ўтган сайловда Эрнандес учун сайловчиларнинг 36,9 фоизи овоз берган. Қайд этилишича, маҳаллий ўз-ўзини мудофаа қилиш кучларидан номзод бўлган ва уюшган жиноятчиликка қарши курашишга чақирган сиёсатчи ўлдирилганидан кейин янада машҳурлашиб кетган.
Бошқарувдаги Институцион инқилобий партия ва Яшил экологик партия иттифоқидан номзод катта фарқ билан иккинчи ўринни эгаллаган. Эрнандеснинг «Морена» ҳаракати унинг ўрнига муқобил номзодни илгари сургани туфайли мэр номзодини айнан Эрнандеснинг партиядоши эгаллаган.
Изоҳ (0)