Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Ростов вилоятида юк поезди цистернаси устига чиққан икки 16 ёшли қизларни ток урди. «РИА Новости»нинг хабар беришича, уларнинг ҳар иккиси оғир аҳволда, кучли куйиш жароҳатлари билан касалхонага жойлаширилган.

Фото: РИА Новости

Фото: РИА Новости

Бир қатор нашрларнинг маълумотларига кўра, қизлар селфига тушиш мақсадида цистернага устига чиққан. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари эса ҳозирча ушбу ахборотни тасдиқламаяпти, инкор ҳам этмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, май ойида Руминияда поезд устида селфига тушмоқчи бўлган қизни 27 минг волт электр токи уриб, у шу заҳоти вафот этганди. Апрель охирида эса парижлик беш қизнинг темирйўлда жамоавий селфига тушишга ҳаракат қилгани Париж вилоятидаги поездлар жадвалини жиддий ишдан чиқарганди.

Аввалроқ Россиянинг «Известия» газетаси «Хавфсизлик учун» жамоатчилик ташкилоти раҳбари Дмитрий Курдесовнинг баёнотига асосланиб, мамлакат мактабларида ўқувчиларга селфига хавфсиз тушиш қоидалари ўргатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Солиқлар, жарималар, коммунал ва бошқа тўловларни қандай қилиб уйдан чиқмасдан тўлаш мумкин?
Маҳаллий
БАА Ўзбекистон заргарлик саноатига инвестиция киритиши кутиляпти
Дунё
Зеленскийнинг рафиқаси украиналиклар чироқсиз ва иссиқликсиз яшашга розилигини маълум қилди