Қозоғистондаги Давлат хизмати ишлари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича агентлик давлат хизматчиларининг янги Ахлоқ кодексини тайёрламоқда, деб ёзади «Экспресс К». У мансабдорларга бериладиган совғалар устидан назоратни кучайтиради.
Давлат хизматчилари ахлоқ кодексида манфаатлар зиддиятини бартараф этиш, ҳадялар олиш каби масалалар аниқ қилиб белгиланади.
«Бошқача қилиб айтганда, бўлғуси ҳужжат меритократияни ҳимоя қилувчи ва давлат хизматчиларини ортиқча васвасалардан қутқарувчи бош механизмдир», — дейилади хабарда
Изоҳ (0)