Россия президенти Владимир Путин қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоевни Александр Невский ордени билан тақдирлаш ҳақида фармон имзолади, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Александр Невский ордени давлат қурилишидаги шахсий хизматлари, кўп йиллик ҳалол меҳнати ва хизмат мажбуриятларини бажаришда кўрсатилган юқори натижалар, Россиянинг халқаро обрўси ва мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, иқтисодиёт, илм-фан, таълим, маданият, санъат ва соғлиқни сақлашни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун берилади.
Бу орден билан жами 97 киши тақдирланган бўлиб, улар орасида Беларусь президенти Александр Лукашенко, космонавт Валентина Терешкова, мудофаа вазири Сергей Шойгу бор.
Изоҳ (0)