Корея Республикаси президенти Пак Кин Хе мамлакат фуқароларини Яқин Шарқ респиратор синдроми (MERS) коронавируси тарқалиши туфайли саросимага тушмасликка чақирди. Бу ҳақда у Сеулда вазирлар маҳкамаси билан учрашувда айтиб ўтди, деб ёзади ТАСС.
«Одамларнинг хавотирга тушиб қолганини тушуниш мумкин, бироқ улар саросимага берилмайди ва ҳукумат билан ҳамжиҳатликда иш тутади, деган умиддаман. Акс ҳолда эса бу мамлакат иқтисодиётини издан чиқариши мумкин», — деди давлат раҳбари.
Сўнгги пайтларда кўпчилик кореяликлар касалланиб қолишдан қўрқиб, дўкон айланиш ва бошқа жамоатчилик жойларига боришдан воз кеча бошлади. Бу эса чакана савдо, туризм ва иқтисодий фаолиятнинг бошқа қатор соҳаларига таъсир ўтказа бошлади.
Пак Кин Хе тегишли вазирларга «эпидемиянинг республика иқтисодиётига салбий таъсирини камайтириш учун барча чораларни кўриш»ни буюрди.
Изоҳ (0)