«Mobinfo.uz» нашри мухбирлари Beeline, Ucell ва UMS операторлари мобил интернет тезлигини синовдан ўтказди. Ушбу компаниялар марказий офислари қаршисида мобил интернетнинг ўртача тезлиги аниқланди.
Бунинг учун нашр ходимлари Oookla speedtest дастуридан фойдаланди. Ушбу дастур маълум вақт мобайнида (30 сония) маълумотларни қабул қилиб олиш ва узатиш тезлигини мегабит/сония шаклида аниқлайди.
UMS бош офиси яқинида ўтказилган синов натижалари:
Beeline марказий офиси қаршисидаги синов натижалари:
Ucell бош офиси ёнида ўтказилган синов натижалари:
Учала операторга тегишли якуний натижалар (тепадан пастга қараб Ucell, Beeline ва UMS бўйича маълумотлар):
Хабарда хулоса қилинишича, UMS ва Ucell операторлари тармоқларида маълумот узатиш тезлиги деярли бир хил бўлиб чиқди, бироқ Beeline улардан ортда қолди. «Умуман, учала операторда ҳам мобил интернет тезлиги мамнунлик уйғотмайди», — дейилади хулоса сифатида.
Тўлдирилди:
Қайд этилишича, ўқувчилар илтимосига кўра, Beeline мобил интернети қайта текширувдан ўтказилган ва рақобатчиларига яқинроқ натижа кўрсатган.
Изоҳ (0)