Caviar Россия-Италия заргарлик бренди янги «Президент iPhone’и»ни тайёрлаганини маълум қилди. Бу ҳақда Hi-tech.mail.ru хабар бермоқда.
Caviar 2014 йилнинг июнида Россия президенти Владимир Путиннинг сурати туширилган қимматбаҳо iPhone Supremo Putin смартфонини тақдим этганди, ушбу ўзига хос қурилма интернетда «Путинфон» номини олганди.
Бироқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков, Путин ўз тимсолининг тижорийлаштирилишини маъқулламаслигини билдирганидан сўнг, Caviar бундай смартфонларни тайёрлашни тўхтатганди.
«Бироқ харидорлардан «Путинфон»ни қайта тиклаш ҳақидаги талаблар тушаверганидан сўнг, Caviar компанияси Caviar President смартфонини тайёрлашга қарор қилди. У айнан бир шахсга эмас, балки Россиянинг етакчилигини кўрсатишга бағишланган», - дейилади хабарда.
Телефоннинг тилла панносига Россия харитаси чизмаси, Россия герби ва Россия президентининг шоҳона қароргоҳи – Катта Кремль саройи сурати туширилган. Экслюзив қурилма 169 минг рублга баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)