Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида полиция томонидан ҳибсга олинаётган вақтида синган планшетининг бир қисмини еб қўйган шахс вафот этди. Бу ҳақда Gazeta.ru хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, полицияга шаҳар хонадонларидан бирида бир киши уйдаги ҳамма нарсани деразадан улоқтираётгани ҳақида хабар келиб тушган. Кўрсатилган уйга полиция ходими келган вақтда, уй ичида 41 ёшли ишсиз эркак ўз планшетининг синган ойналари ва пластик қисмларини ютиб юборган.
Полиция ходими уй эгасининг ушбу хатти-ҳаракатлари олдини олишга ҳаракат қилган, бироқ гумонланувчи полициячи жиддий қаршилик кўрсатиб, унга ҳам тан жароҳати етказган. Шундан сўнг полициячи «тез ёрдам»ни чақирган, бироқ планшет бўлакларини ютиб юборган эркак шифокорлар етиб келгунига қадар вафот этган.
Ҳозирги вақтда воқеанинг барча тафсилотлари ўрганиб чиқилмоқда. Полиция ходимига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Изоҳ (0)