Samsung Жанубий Кореяда 1000дан ортиқ «ақлли синфлар»ни очди. Бу ҳақда Computerra.ru хабар бермоқда.
Бу синфхоналарининг барчаси ускуналар – мобил қурилмалар, электрон доскалар, таълим дастурлари Samsung компанияси маҳсулотларидир.
Мазкур «ақлли» синфлар қуёш батареялари ёрдамида электр энергияси билан таъминланади. Мактаблар учун бундай қуёш батареяларидан илк бор 2011 йилда фойдаланилганди.
Ҳозирги вақтда «ақлли синфлар» учун Samsung тўпламларини жаҳоннинг деярли барча мамлакатлари мактабларида учратиш мумкин. Хусусан, Африканинг 15 мамлакатига шундай тўпламлар етказиб берилган.