Германия канцлери Ангела Меркелнинг Instagram-саҳифасидаги суратларга рус тилида билдирилган ҳақоратли фикрлар ўчириб ташланди. Бу ҳақда Echo.msk.ru хабар бермоқда.
Немис матбуотининг хабар беришича, Меркелнинг Instagram’даги аккаунти очилганидан кейинги бир неча соат ичида унда рус тилида юздан ортиқ фикрлар қолдирилган. Айни вақтда, ушбу комментларнинг аксарияти Украина мавзусига бағишланган ва салбий мазмунда бўлган.
Германия ҳукумати етакчисининг жамоаси вазиятни ўрганиб чиқиб, бу интернет-троллар ҳужуми эканлиги ҳақида хулосага келган, чунки аксарият фикр билдирувчиларнинг аккаунтида уларнинг эгаси ҳақида бирор-бир маълумот йўқ эди.
Ушбу ҳужум ким томонидан ташкил этилгани маълум қилинмаяпти.
Изоҳ (0)