Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Германиянинг Гармиш шаҳрида бошланган G7 саммитининг илк кунида АҚШ, Канада, Буюк Британия, Франция, Германия, Италия ва Япония етакчилари Украинадаги вазиятни муҳокама қилди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».

Фото: yahoo.com

Фото: yahoo.com

Ҳозирча якуний коммюнике эълон қилинмаган бўлса ҳам, энг нуфузли етакчиларнинг бу борадаги фикрлари маълум бўлиб улгурди. Жумладан, Оқ уй АҚШ президенти Барак Обама ва Германия канцлери Ангела Меркелнинг учрашуви тўғрисида хабар эълон қилган. Унда Россияга қарши санкциялар Москва томонидан Минск келишувларига тўлиқ амал қилинмагунча бекор қилинмаслиги, баъзида фикрларда қарама−қаршиликлар бўлишига қарамай АҚШ ва Германия биргаликда ҳаракат қилиши айтилган.

Шунингдек, G7 кун тартибидан Эбола безгагига ва террорчиларга қарши курашиш, глобал исиш сингари масалалар ўрин олган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Совуқ урушни бошлаган Черчилл, Чехиядаги шифохонада оммавий қотиллик ва Чили диктатори Пиночетнинг ўлими. Кун хронологиясида 10 декабрь
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 10 декабрь ёғингарчиликсиз ўтади
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар