Сотаётган маҳсулотлари ичидан жаҳондаги энг заҳарли ўргимчак чиққани сабаб, Марказий Англиядаги супермаркетлардан бири ёпилди. Бу ҳақда CBS News хабар бермоқда.
Оилавий харидорлар бир бош банан ичидан Бразилия кўчманчи ўргимчаги тухумларини топиб олган, шундан сўнг бу ҳақда полицияга хабар берган. Полиция Нанитон шаҳридаги Aldi дўконини ёпган ва тухум қўйган ўргимчакларни излашга киришган.
Бразилия кўчманчи ўргимчаги жаҳондаги энг заҳарли ўргимчак сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган – унинг 0,006 миллиграмм заҳари каламушни ўлдириш учун етарлидир.
Изоҳ (0)