Россиянинг Краснодар шаҳридаги «Билайн» ходимаси Татьяна Ерёмина Instagram тармоғида ҳамкасби билан офисда тушган суратини жойлаштирди. Расмда улар Гитлерникидек мўйлов қўйиб, нацистларча саломлашиб тургани тасвирланганди, деб хабар беради «Tjournal.ru».
Ерёминанинг профилидаги сурат 4 июнь куни тонгда #этобилайндетка хэштеги билан пайдо бўлди.
Ушбу сурат чоп қилинишидан олдин Краснодарга «Билайн» бош директори Михаил Слободин ташриф буюрганди. У бир қанча офисларни, шу жумладан Ерёмина ишлаган офисга ҳам ташриф буюрган ва #этобилайндетка шиори остида корпоратив кеча уюштирганди.
Слободин ходимларнинг бу хатти-ҳаракатини қаттиқ қоралади ва уларнинг ишдан бўшатилганини маълум қилди.
Изоҳ (0)