Қуръоннинг рус тилидаги биринчи ишончли таржимаси Россияда 2016 йилда пайдо бўлиши керак. Бу ҳақда Татаристон муфтийси Комил Самигуллин Қозондаги халқаро ислом анжуманида айтиб ўтди, деб ёзади «РИА Новости».
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Қуръон таржимасининг 20 га яқин вариантлари бор, бироқ улардан ҳеч бири зарур талабларга жавоб бермайди.
«Араб тили жуда мураккаб. Бунинг устига, муфассирлар — Қуръонни шарҳловчилар учун қўйилган маълум шартлар ҳам бор, масалан улар муайян илмлардан хабардор бўлиши керак», — дея аниқлик киритди муфтий.
Унинг таъкидлашича, Қуръон таржимаси Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси томонидан тўрт йилдан буён тайёрланмоқда. Таржима ишлари бир йилдан сўнг якунланиши мумкин.
Изоҳ (0)