Италия полицияси коррупцияда гумон қилиб, 44 кишини ҳибсга олди, улар орасида римлик сиёсатчи ва бизнесменлар ҳам бор, дея хабар бермоқда Reuters. Тахминларга кўра, улар қочоқларни муҳожирлар марказларига тақсимлаш бўйича сохта ҳужжат ясаган.
Муҳожирликка қарши чиқувчи «Шимол лигаси» партияси раҳбари Маттео Сальвини сўзларига кўра, бу ишда мамлакат бош вазири Маттео Ренци ва ички ишлар вазири Ангелино Альфанонинг қўли бўлиши мумкин.
The Guardian маълумотларига кўра, ҳибсга олинганлар қаторида Сильвио Берлусконининг Forza Italia партияси собиқ минтақавий маслаҳатчиси Лука Грамадзио ҳам бор. Айни пайтда полиция яна 21 нафар гумонланувчини тинтув қилмоқда.
Изоҳ (0)