Канадалик қўшиқчи Жастин Бибер 2014 йил август ойида автомобилни бошқаришда эҳтиётсизлик қилганликда ва йўл-транспорт ҳодисасининг бошқа иштирокчилари билан жанжаллашганликда ўзини айбдор деб тан олди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Воқеа 21 ёшли Бибер туғилиб ўсган Канаданинг Онтарио провинциясидаги Стэтфорд шаҳри кўчаларидан бирида содир бўлган. Ярим тунда унинг автомобили минивен ва квадроцикл билан тўқнашиб кетган, шундан кейин хонанданинг ўзи, квадроцикл ҳайдовчиси ва минивэн йўловчиси ўртасида муштлашув бўлган.
Бибернинг адвокати Сет Вайнштейннинг сўзларига кўра, айбини тан олгач қўшиқчидан йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига ҳужум қилганлик бўйича айблов олиб ташланди. Автомобиль бошқаришдаги эҳтиётсизлик учун эса у 750 Канада доллари (600 АҚШ доллари) миқдорида жарима тўлайди.
Изоҳ (0)