Қозоғистонда июнь ойида биринчи қуёш электр станциясининг ишга туширилиши кутилмоқда, деб хабар беради «Review.uz».
Қуёш электр станцияси Жамбил вилоятида жойлашган. Қуввати 50 МВт бўлган «Бурное» қуёш электр станциясининг қурилишига Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредит ажратди.
Электр станцияси йилига 73,18 миллион кВт/с электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига тенг.
Лойиҳа Қозоғизтоннинг «Самрук-Казин Инвест» ва Британиянинг UG Energy Limited компаниялари томонидан Burnoye Solar — 1 иштирокида амалга оширилмоқда.
Лойиҳага жами 128 миллион доллар инвестиция жалб қилинди.
Изоҳ (0)