Россиялик авангардчи рассом Павел Кузнецовнинг «Шарқ шаҳри. Бухоро» картинаси 2 июнь куни Лондондаги Sotheby’s аукцион уйида сотувга қўйилди, дея хабар бермоқда «Восточный экспресс». У 3,6 миллион долларга сотилди.
Нашр ёзишича, Павел Кузнецовнинг ушбу асари кимошди савдосигача ҳам қимматбаҳо лотлардан бири сифатида эътироф этилган. «Шарқ шаҳри. Бухоро» рассомнинг асосий асарларидан бири ҳисобланади. 1900 йилларда у рамзийлик (символизм) услубидан кўнгли қолгач, Шарқ мавзусига мурожаат қилган.
Изоҳ (0)