Тошкент ҳайвонот боғидаги қумойлар оиласида янги икки полапон тухумдан чиқди. Бу ҳақда боғ маъмурияти маълум қилди, дея хабар бермоқда Anons.uz.
Қушчалар кундан кунга кучга тўлмоқда ва тез-тез индан ташқарига чиқмоқда. Ҳайвонот боғининг бошқа қанотлилари –укки, оқ ва қора лайлаклар, муқаддас ибислар ва бошқалар ҳам полапонли бўлган.
Ҳозирги вақтда ҳайвонот боғи маъмурияти лан (буғуларга мансуб жуфт туёқли жонивор) ва холдор буғуларнинг кўпайишини кутмоқда.
Қумой – қирғийлар оиласига мансуб йиртқич қуш бўлиб, ёғингарчилик кам бўладиган тоғ ва текисликларда яшайди. Қумойларнинг жўжалари 3-4 ойлик бўлганида учишни бошлайди, тухумдан чиққанидан 6 ой ўтиб эса тўлиқ мустақил ҳолатга келади.
Изоҳ (0)