5—6 июнь кунлари Украинага тарихдаги илк расмий ташриф билан Япония бош вазири Синдзо Абэ боради, дея хабар бермоқда «Koрреспондент.net».
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, Япония ҳукумати раҳбарининг «Катта еттилик» саммити арафасидаги ташрифи «Украинани қатъий ва ҳар томонлама сиёсий қўллаб-қувватлашнинг ёрқин кўриниши бўлади».
Учрашув ва музокаралар чоғида томонлар сиёсий, иқтисодий, илмий-технологик, гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари, глобал ва минтақавий кун тартибидаги долзарб муаммолар, шунингдек Украина ва Япония ҳамкорлигини муҳокама қилади.
Изоҳ (0)