АҚШнинг кредит кафолати остида еврооблигациялар жойлаштирилиши орқали олинган 1 миллиард доллар миқдоридаги маблағлар Украина ҳукумати ҳисоб рақамларига келиб тушди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Украина молия вазирлигининг маълум қилишича, еврооблигациялар бўйича фоиз ставкасига йилига 1,847 фоизни ташкил этади. Фоизлар йилига икки марта – 29 май ва 29 ноябрь кунлари тўланади. Облигациялар 2020 йил 29 майигача қоплаб бўлиниши кутилмоқда.
Мутахассисларнинг тахминларига кўра, облигациялар жойлаштирилиши Украина миллий валютаси – гривнанинг қадрини мустаҳкамлаш ва қишда украиналикларнинг уйлари иссиқ бўлишига ёрдам беради.
Изоҳ (0)