NASA олимлари галактикамиздаги 500 миллионга яқин сайёралар яшаш учун яроқли бўла олиши ҳақида тахмин билдирди, дея хабар бермоқда «Informing.ru».
30 май куни Вашингтонда бўлиб ўтган АҚШ Фанга кўмаклашув ассоциациясининг йиллик анжуманида мутахассислар сўзлаб беришича, бундай маълумотлар Kepler телескопи ёрдамида олинган, у коинотда Ерга ўхшаш экзосайёралар мавжуд бўлиши мумкинлигини тасдиқлаган.
Самонинг бор-йўғи 400 дан бир қисминигина қамраб олувчи Kepler астрономик йўлдоши олти йил давомида маълумот тўплади. Олинган ахборот таҳлил қилингач, олимлар Сомон йўлидаги 50 миллиардта сайёрадан 500 миллионтаси Ердагига ўхшаш яшаш шароитларига эга эканлиги ҳақида ишонч билдирди.
Ушбу масалани ўрганиш давом этмоқда.
Изоҳ (0)