Франциянинг Сан-Тропе шаҳри полицияси Мадриднинг «Реал» клуби футболчиси Криштиану Роналдуни шаҳар кўчаларидан бирида кичик ҳожатини чиқараётганда кўриб қолиб, унга оғзаки огоҳлантириш берди, деб хабар қилмоқда The Daily Mirror.
Қайд этилишича, воқеа 1 июнь тонгида содир бўлган. Португалиялик футболчи дўстлари билан Le Quai клубидан чиқиб, меҳмонхонага йўл олган вақтда Роналду кўчадаги автомобиллардан бирининг ортига ўтиб кичик ҳожат қилган.
Полициячилар Роналдунинг олдига келиб, жамоат жойида бундай ҳаракат мумкин эмаслигини маълум қилган ва бу ҳудудни тарк этишни сўраган. Футболчи полициячиларнинг кўрсатмасига бўйсуниб, воқеа жойини тарк этган.
Изоҳ (0)