Ўзбекистон U-18 терма жамоаси «Жар» стадионида БААга қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва унда кучлар тенг келди, деб хабар қилади «Uff.uz».
Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Голларнинг ҳар иккиси ҳам иккинчи бўлим охирларида киритилди. Жасур Яхшибоев 80-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 90-дақиқада Фейсал Матруш гол киритиб, дуранг натижа қайд этилишини таъминлади.
Эслатиб ўтамиз, икки кун муқаддам ушбу терма жамоалар яна бир ўртоқлик ўйини ўтказган ва унда Жасур Абдураимов шогирдлари 3:2 ҳисобида ғалабага эришган эди.
Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон U-18 — БАА U-18 — 1:1 (0:0)Голлар: Жасур Яхшибоев (80) — Фейсал Матруш (90).
Изоҳ (0)