Шекспирнинг таниқли «Глобус» театри ноябрда Тошкентга гастрол сафари уюштиради, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Ўзбекистондаги Британия Кенгаши директори Марк Кроссига таяниб.
«Ноябрда ‘Глобус’ Тошкентга ташриф буюради ва Ўзбек Миллий академик драма театрида ‘Гамлет’ спектаклини намойиш этади», — деди Кросси. Унинг сўзларига кўра, гастрол доирасида британиялик театр режиссёрлари ва мутахассислар иштирокида турли семинарлар, маърузалар ўтказилиши режалаштирилган.
«Шекспирга қизиқиш ҳеч қачон сўнмайди. Беш йил аввал Тошкентдаги ‘Илҳом’ театрида ‘Гамлет’нинг замонавий постановкаси қўйилган эди, энди тошкентлик томошабинлар уни британияликлар ижросида кўра олиши мумкин бўлади», — дея таъкидлади Кросси.
Изоҳ (0)