Техас штатининг Плейнвю шаҳри аэропортидан кўтарилган кичик моторли шахсий самолётнинг кўп ўтмай қулаши натижасида камида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Korrespondent.net хабар бермоқда.
Маҳаллий Plainview Daily Herald нашри маълумотларига кўра, самолёт жума куни оқшомда ҳаво кўтарилиши билан баландликни йўқота бошлаган, охир-оқибат аэропорт ҳудудига қулаган ва ёниб кетган.
Ҳодиса жойига етиб келган авариявий хизматлар ҳудудни ўраб олишган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ноқулай об-ҳаво шароити ҳалокатга сабаб бўлган бўлиши мумкин. АҚШ Авиация бошқармаси ҳодиса юзасидан текширувларни бошлади.
Изоҳ (0)