Япония жанубидаги Кутиноэрабу оролидаги вулқон отилиши тўхтади. ТАССнинг хабар беришича, вулқоннинг яна фаоллашиши эҳтимоли сақланиб турибди.
Япония метеорология хизмати маълумотларига кўра, кун бошида вулқон бир неча бор кул отган, шундан сўнг тинчиб қолган. Ҳозирги вақтда маъмурият вулқон отилиши натижасида оролга етказилган зарарни ҳисоблаб чиқмоқда.
29 май куни Кутиноэрабу оролида вулқон отилиб, ундан чиққан кул ва тутун устуни баландлиги 9 километрга етган. Оролнинг 137 аҳолиси муваффақиятли тарзда қўшни Якусима оролига кўчирилган.
Мазкур вулқон сўнгги бор 1993 йили ҳаракатга келган, ўшанда у бир неча кишининг ўлимига сабаб бўлганди.
Изоҳ (0)