«Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётлари жорий йилнинг 2 июлидан бошлаб Тошкент−Минск йўналишида ҳафтасига икки марта – сешанба ва пайшанба кунлари парвозларни амалга оширади, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Қайд этилишича, Белоруссияга парвозлар янги Airbus А320 самолётларида амалга оширилади.
Тошкент−Минск йўналишидаги мунтазам рейслар баҳор−ёз мавсумининг янгилиги бўлиб, авиакомпания ушбу йўналиш муваффақиятли бўлишига умид билдирган.
Изоҳ (0)