Голливудда Тошкент денгизи («Ташморе»)ни аниқлаган асли ўзбекистонлик Жамшид Бегматов буни ҳазил тариқасида айтиб ўтганини маълум қилди.
Аввалроқ у Facebook’даги саҳифасида Жонни Депп иштирокидаги «Сирли дарча» фильмини кўраётиб, «Ташморе» (Тошкент денгизи) номига кўзи тушгани ҳақида ёзгани хабар берилган эди.
«Ушбу фильм ўзимизнинг ‘Ташмореъда олинган экан», — дея ҳазиломуз қайд этган Бегматов.
Аслида эса ушбу кўл номининг Тошкент денгизига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу таниқли ёзувчи Стивен Кингнинг мазкур фильм учун асос бўлиб хизмат қилган «Сирли дарча, сирли боғ» (Secret Window, Secret Garden) асаридаги тўқима жой номидир.
Изоҳ (0)