Япониянинг тармоқли компьютер ўйинлар сотишга ихтисослашган DeNA корпорацияси ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган автоматлаштирилган такси-роботларни ишлаб чиқишга киришди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Бундай автомобиллар биринчи навбатда катта шаҳарларга қатнайдиган аҳоли оқими кўплиги туфайли ҳайдовчилар етишмовчилиги сезиладиган ҳудудларга мўлжалланади. Мижоз смартфон орқали ўз манзили ва борадиган жойи ҳақида маълумот жўнатади. Бу такси—робот хотирасига ёзилади ва у мижозга мустақил хизмат кўрсатади. Йўлкира ҳам мижознинг банкдаги ҳисобидан автоматик тарзда ечиб олинади.
Қайд этилишича, ҳозирда робот автомобилларни ишлаб чиқиш билан соҳанинг барча етакчи компаниялари шуғулланмоқда. Японияда бу борада Nissan етакчилик қилимоқда.
Изоҳ (0)