Испания шимолида топилган одамлар қолдиқларини ўрганиш жараёнида олимлар икки жароҳати бор бош суягини топишди. Олимларнинг фикрича, инсонга жароҳат қасддан етказилган – бу бундан камида 430 минг йил аввал содир этилган жиноят белгисидир, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Олимлар келтирган далилларга кўра, бош суякдаги жароҳат бошқа бир инсон билан бўлган тўқнашув вақтида орттирилган. Жароҳат ов давомида ёки йиқилиб тушиш натижасида олингани ҳақидаги тахминлар ўзини оқламади, чунки ҳар иккала жароҳат ҳам бир хил бўлиб, бу ҳолат қурбоннинг бошига бир қурол ёрдамида икки марта урилганини тахмин қилишга асос бўлади.
«Биз бу инсон ҳақида амалда ҳеч нарса билмаймиз – унинг жинси ҳам, ҳаёт тарзи ҳам номаълум. Лекин бир нарса аниқ: бу одам бош суягидаги жароҳат шу кунгача маълум бўлган қотилликлар орасида энг қадимийсидир», - дейди тадқиқот ҳаммуаллифларидан бири Ролф Квам Бингэмтон.
Қайд этишларича, бош суяги қазишмалар вақтида топилган 50дан ортиқ қолдиқ асосида қайта тикланган. Суяк замонавий инсон аждоди деб ҳисобланадиган Гейбелберг одамлари турига мансуб.
Уларнинг қабилалари бундан 800-345 минг йил аввал Европа ҳуудида умргузаронлик қилган. Гейделберг одамлари ёғоч найзаларда йирик жониворларни овлашган, бироқ уларнинг гўштини хомлигича истеъмол қилишган – бу тур одамларнинг қўналғаларида олов излари топилмаган.
Изоҳ (0)