АҚШ хавфсизлик кучлари мамлакат бўйлаб ўтказилган махсус операция чоғида бир кеча-кундузда камида 107 нафар жангарини йўқ қилиб, яна 34 нафарини яралади, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Афғонистон мудофаа вазирлигига таяниб.
Операция Ҳирот, Пактиё, Пактико, Ғазни, Қандаҳор, Бодғис, Балх ва Қундуз каби еттита провинцияда бўлиб ўтган. Ҳарбийлар жангариларнинг қурол ва ўқ-дориларини мусодара қилган.
Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, операция давомида Афғонистон армиясининг беш нафар аскари ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)