Лаоснинг Меконг дарёсида паром ағдарилиб кетиши натижасида камида 10 нафар мактаб ўқувчиси чўкиб кетди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Ҳодиса 26 май куни эрталаб Лаос пойтахти Вьентьян туманларидан бирининг ҳудудида содир бўлган.
Дастлабки тахминларга кўра, ўқувчилар шу куни имтиҳон топширишга кетаётган бўлган.
Ҳозирча паромнинг ағдарилиб кетишига нима сабаб бўлгани маълум эмас. Ҳалокат вақтида паромда неча киши бўлгани ойдинлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)