Польша президенти Бронислав Коморовский президентлик сайловлари иккинчи туридаги мағлубиятини тан олди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Бундан ташқари, у Анжей Дудани ғалаба билан табриклади.
«Дўстларим, мен ғолиб бўла олмадим. Бу сайловчиларнинг қарори. Демократия — бу нафақат натижаларни тан олиш, балки сайлов натижаларини ҳурмат ҳам қилишдир. Анжей Дудани табриклайман ва президентликда муваффақиятлар тилайман», — деди Коморовский.
Таъкидланишича, Дуда 53 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда.
Изоҳ (0)