Нукуслик шахс шаҳардаги истироҳат боғида айланиб юрганида нотаниш бир кимса унга пичоқ билан таҳдид қилиб, 280 минг сўм пули ва Nokia русумли уяли телефонини тортиб олди, деб хабар қилади «Постда» газетаси.
Зўравон қочиб кетгач, жабрланувчи тезда бу ҳақда ички ишлар идораларига хабар берди.
Зудлик билан кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган Нукусда яшовчи йўлтўсар қўлга олинди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)