Тошкент шаҳридаги Инха университетида олийгоҳнинг янги технологиялар, ўйинлар, анимация, фотосурат ва видеоролик ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи талабалари учун виртуал реаллик клуби очилди, деб хабар бермоқда «ICTNews.uz».
Клубда ҳар ҳафта қуйидаги мавзуларда митаплар ўтказилади: Oculus Rift ва Google Cardboard шлемларидан фойдаланиладиган виртуал реаллик технологияси, тўлдирилган реаллик (Augmented Reality) дастурларини ишлаб чиқиш, интернет-бизнес ва мобил иловалар маркетинги, 3D моделлаштириш, дизайн ва анимация, видеофайллар яратиш.
Клуб аъзолари кенг доирадаги фойдаланувчилар юклаб олиши мумкин бўладиган виртуал реаллик асосидаги мобил ва компьютер дастурларини ишлаб чиқади.
Изоҳ (0)