22 май куни Корея Республикасининг Сеонгнам шаҳридаги Халқаро ҳамкорлик бўйича Корея агентлиги (KOICA) Глобал қишлоғида Буюк Ипак йўли махсус кўргазмаси очилади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди. У кейинги йилнинг февралигача фаолият олиб боради.
Кўргазманинг очилиш маросимида KOICA президенти Янг-Мок Ким, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатлар расмий шахслари, жумладан Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев, шунингдек 200 нафар ҳурматли меҳмонлар иштирок этади.
«Евросиёнинг KOICA билан биргаликдаги умидлари» деб номланган кўргазмада Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон, шунингдек Озарбайжон мамлакатлари намойиш этилади.
Изоҳ (0)