2015 йилнинг 19 май куни Брюссель шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Европа ташқи фаолият хизмати Бош котиби Ален Ле Руа билан учрашди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва уни янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида ўтган йили бўлиб ўтган Ҳамкорлик қўмитасининг (ҳамда иқтисод, савдо ва инвестиция, адлия, ички ишлар, инсон ҳуқуқлари ва турдош масалалар бўйича қуйи қўмиталарнинг) навбатдаги йиғилишлари ва «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» ҳамкорлигининг бошқа қўшма институтлари доирасида имзоланган шартномаларни амалга ошириш ҳамда ЕИнинг Марказий Осиё бўйича стратегиясини имплементация қилиш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи томонини қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)