Тергов Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни Борис Немцовнинг ўлдириб кетилиши ҳақидаги иш бўйича сўроқ қилишдан бош тортди, дея хабар бермоқда Interfax мухолифатчи Вадим Прохоров оиласининг адвокатига таяниб.
Унинг айтишича, шунга қарамай, Россия Тергов қўмитаси Чеченистоннинг «Север» батальони собиқ офицери Руслан Гермеевни сўроқ қилишга рози бўлди.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Борис Немцов ҳамда унинг фарзандларининг адвокатлари Россия Тергов қўмитаси раиси ҳузуридаги алоҳида муҳим ишлар бўйича бош терговчи Игорь Красновга мурожаат қилиб, Чеченистоннинг бир қатор юқори лавозимли мансабдорлари, жумладан Рамзан Қодировни «қотилликни ташкиллаштиришга алоқадорлик» бўйича сўроқ қилишни талаб қилган эди.
Қодиров ва Геремеевдан ташқари, улар Давлат думаси депутати Адам Делимхонов, «Север» батальони қўмондони Алибек Делимхонов ва Чеченистондан Федерация Кенгаши аъзоси Сулаймон Геремеевнинг кўрсатмаларини олишни истаган эди.
Изоҳ (0)