БМТ бош котиби Пан Ги Мун, бу Корея ярим оролидаги кескинликни юмшатиш учун «фойда келтирадиган бўлса», қулай вақтда КХДРга ташриф буюришга тайёрлигини билдирди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Пан Ги Муннинг бундай баёноти Сеулда Осиё-Тинч океани минтақасидаги хавфсизлик ва тараққиёт масалаларига бағишланган 6-Осиё етакчилари анжуманида янгради. Тадбирда ОТО масалалари билан шуғулланувчи етакчи халқаро экспертлар, нуфузли сиёсатчилар, корпорациялар раҳбарлари қатнашмоқда.
«Агар менинг ташрифим фойдали бўладиган бўлса, Пхеньянга сафар қилишга тайёрлигимни мунтазам такрорлаб келмоқдаман», — деди БМТ бош котиби.
Изоҳ (0)