Бухоро шаҳрилик аёл ўзи яшайдиган уйнинг йўлагига энди кираётганида кутилмаганда рўпарасида номаълум шахс пайдо бўлиб, унинг бўйнидаги тилла занжирини юлиб қочди, деб хабар беради «Постда» газетаси.
Аёл мазкур ҳолат юзасидан тезда ички ишлар идораларига хабар бергач, тегишли чоралар кўрилди. Тез орада бу талончиликни илгари ҳам шундай жинояти учун судланган Бухоро шаҳрилик шахс содир этгани аниқланиб, қўлга олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)