16 май, шанба оқшомида ёққан кучли ёмғир Тошкент шаҳри кўчалари яна сувга тўлишига сабаб бўлди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари маълум қилган.
Жумладан, Муқимий кўчасига кириш қисми, Кичик ҳалқа йўли, Миробод бозори атрофларида кўп сув тўплангани айтилган ва фотосуратлар илова қилинган.
Эслатиб ўтамиз, кучли ёмғир туфайли аввал ҳам бир неча марта Тошкентнинг қатор кўчалари сувга тўлиб қолган эди.
Изоҳ (0)